Grotesque студиясининг директори Азамат Шомузафаров ўзининг блогида ўзбек паспортининг янги дизайнини жойлаштирди. 

Дизайннинг ўзига хос жиҳати - муқова устида дунё харитасининг чизмаси туширилган бўлиб, Ўзбекистон чегараси унда ажралиб туради. Шунингдек, паспортда давлат герби ҳам тасвирланган.

“Аввалига мен давлат гербини муқовадан олиб ташлаган эдим. Бироқ фикримни ўзгартириб, уни яна ўз жойига қайтардим. Герб – давлатнинг расмий логотипи ҳисобланиб, у ҳужжатда давлатчиликни акс эттиради. Бу сурат инсонга дарҳол бу ерда қандайдир давлат органлари иштирок этаётгани ҳақида тушуниб олишига ёрдам беради. Менинг фикримча, муқовада UZBEKISTAN сўзининг катта ҳарфларда ёзилиши герб суратидан кўра кўпроқ тушунарлироқ бўлади. Албатта, бу шахсий фикрим. Барчани бирдек ишонтиришнинг иложи йўқ. Агар кимдир паспорт дизайнини ўзгартиришга бел боғласа, ўз ғоямни бепул тақдим этган бўлар эдим – бу мен учун катта шараф”, - дейди дизайн муаллифи Азамат Шомузафаров. 

Муқова сиёҳрангда бўлиб, Ўзбекистоннинг харитада ажралиб кўрсатилиши инсонларга мамлакатимиз дунёнинг қайси нуқтасида жойлашганини дарҳол тушуниб етишларига имкон беради. Ҳозирда мазкур ғоя фойдаланувчилар ва малакали дизайнерлар томонидан муҳокама қилинмоқда.  

Суратлар манбаси: Vot.uz