Кингстондаги (Онтарио, Канада) Куинс университети муҳандислари HoloFlex смартфонининг прототипини яратишди. Қурилманинг видео тақдимоти Human Media Lab лабораториясининг  YouTube’даги саҳифасига жойлаштирилди. Маълум бўлишича, смартфонни ишлаб чиқиш жараёни айнан шу лабораторияда амалга оширилган. 

HoloFlex’да эгилувчан голографик дисплей мавжуд бўлиб, унинг бир қатламида ёруғлик тарқатувчи микроскопик линза ўрнатилган. Шу тариқа экранда бир вақтнинг ўзида бир қанча инсонлар кузатиши мумкин бўлган стереоскопик суратлар пайдо бўлади. Бундай вазиятда махсус кўзойнаклар талаб этилмайди. Матрица (ўйма қолип) кенглиги 1080p ни ташкил этади, бироқ линзалар тизими туфайли у 160x104 пикселгача пасайиб кетади.

Смартфоннинг эгилувчан дисплейга эга бошқа гаджетлардан фарқи шундаки, HoloFlex экран букилишини буйруқ вазифасида қабул қилади. Мисол учун, фойдаланувчи смартфонни буккан ҳолда виртуал объектлар ўртасидаги масофани ўзгартириши мумкин.