УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини дам олиш кунлари ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Times нашри хабар бермоқда

Нашрнинг маълумотларига кўра, бу янгилик мусобақа ўйинларида томошабинлар сонининг кўпайишига мўлжалланган. Бироқ Чемпионлар Лигаси жадвалидаги ўзгаришлар давлатлар миллий чемпионатлари ўйинлари тақвими режалаштирилиши сабабли 5 йилдан олдин киритилмайди.    

Жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигасининг финалида икки испан клуби – "Реал" ва "Атлетико" учрашадиган бўлди. Финал учрашуви 28 майда Миландаги "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтади.