Техас штатидаги Мэнсфилд шаҳрида яшовчи Скутер лақабли сиам мушуги ҳозирда дунёда яшаётган энг кекса мушук сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, мушук 2016 йил 26 мартда 30 ёшга тўлди. 

Мушук эгаси Гэйл Флойд мушукнинг бундай узоқ умр кўришига унинг серҳаракатлиги сабаб бўлаётганини айтган. Флойднинг айтишича, мушук жуда кўп саёҳат қилади ва АҚШнинг 45 та штатида бўлишга улгурган. Мушук эгасининг таъкидлашича, мушук уни чўмилтиришгандан кейин фенда қуритишларини ва товуқ ейишни хуш кўради.

Таъкидланишича, Скутер дунёда яшаб ўтган мушуклардан энг кексаси ҳисобланмайди, чунки бу борада Техасда 38 йил яшаган бошқа бир мушук рекордчи ҳисобланади.