Amazon YouTube'нинг рақибини ишга туширди

Технология 11 Май 2016 2766

Amazon энг йирик онлайн-ритейлери шахсий видеосервисни ишга туширгани ҳақида маълум қилди. YouTube'нинг тўғридан-тўғри рақиби Video Direct фойдаланувчилари - сайтга видео юклаши ва реклама намойиши ҳамда лицензион ажратмалар орқали пул ишлаши мумкин. Видеохостинг Amazon аккаунтининг барча эгалари учун очиқ. 

Исталган роликни обуна канали ёки пулли Prime сервиси обуначилари учунгина очиқ бўлган канал орқали бепул кўриш, ижарага олиш мумкин. Худди Google каби Amazon ҳам реклама намойишидан 45-50 фоиз даромадни ўзида қолдиради, қолганини эса видео муаллифларига ўтказади.

Компания айнан бепул видео орқали янги мижозларни жалб қилишга ҳаракат қилади. Video Direct томошабинларига у Prime сервисига обуна расмийлаштириш (йилига 99 доллар учун), мусиқа, фильм ва бошқа контентни сотиб олиш, шунингдек интернет-дўконлардан маҳсулот буюртма қилишни таклиф этиши мумкин.

Video Direct видео мавзусига ҳеч қандай чекловлар қўймайди - асосийси, контент қизиқарли бўлиши ҳамда фойдаланувчининг видеотасмани намойиш қилишга ҳуқуқи борлиги. Шундай бўлсада, Amazon ўзи нолойиқ деб топган видеони ўчириш ҳуқуқига эга. Ҳақоратомуз лексика ёки порнографияга эга видеотасма автоматик тарзда блокланади.

Video Direct'га ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи Mattel, Condé Nast Entertainment медиаконгломерати ва Mashable сайти ўзининг илк роликларни юклади. Видеохостингга Amazon мобил иловаси, Roku телеприставкаси, шунингдек веб-интерфейс орқали кириш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар