2016 йил якунига қадар стартаплар ривожланишининг бошланғич босқичида "Касперский лабараторияси" уларни инвестиция қилади: бунинг учун компания алоҳида инвестицион бўлимни ишга туширди. Траншея ҳажми - 50 минг доллардан 1 миллион долларгача.

Россиянинг энг йирик технологик компанияларидан бири бутун дунё стартапларини инвестициялаштирмоқчи эканлиги ҳақидаги хабар "Касперский лабараторияси"нинг инвестиция ва инновация бўйича йўналиш раҳбари Вартан Минасян маълум қилди. У ёш лойиҳалар билан 2015 йил компаниянинг ўзида ташкил этилган инвестицион бўлим шуғулланишини таъкидлади. Муайян лойиҳани инвестициялаштиришга доир охирги қарорни "Касперский лабараторияси" ходимларидан иборат инвестиция қўмитаси қабул қилади. Минасян ҳозирча инвестициялаштирилган лойиҳалар бўйича чекловлар йўқлигини билдирди: "Доимий тарзда инвестициялаштиришни режалаштирмоқдамиз", дея таъкидлади у.

Транш ҳажми инвидуал равишда белгиланади: бир лойиҳага - компаниядаги улуши эвазига  50 минг доллардан 1 миллион долларгача маблағ ажратилади.

Компанияни энг қизиқтирадиган лойиҳалар - мобил ва булут хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берувчи, интернет буюмларнинг имкониятлари ва заиф томонларини ўрганувчи, жисмоний хавфсизликни таъминлаш (террорчилар идентификацияси тизими, уй ёки идорага кириш тизими, қўриқлаш тизими ва ҳ.к.), киберҳимоянинг янги технологияларини қидирувини қўлга қўювчи лойиҳалар.

"Касперский лабараторияси"  хусусий фойдаланувчиларга антивирус қарорлар сотади, шунингдек юридик шахсларга киберҳимоя бўйича қарорлар таклиф қилади. Компания маҳсулотларидан дунёнинг 200 мамлакатида фойдаланилади, 32та мамлакатда унинг идораси фаолият кўрсатади. 2015 йил якунларига кўра, "Касперский лабараторияси"нинг даромади 619 миллион долларга тенг бўлди. Компанияга асосий даромадни Европа, АҚШ ва Канада давлатлари келтиради.