MINI компаниясининг Америкадаги заводи Cooper хэтчбекининг махсус моделига Seven номини берди. Янгилик 1959 йилда ишлаб чиқилган Morris Mini Minor (Коулда ишлаб чиқилган) ва Austin Seven (Лонгбрижда ишлаб чиқилган) шарафига яратилган.

MINI Seven кумуштусли томга ва капот узра туширилган шу рангдаги кенг чизиқларга эга. Хэтчбек кузови Lapisluxury Blue (MINI машиналари қачонлардир бўялган энг тўйинган кўк ранг)да. Бундан ташқари, унда «Seven» сўзлари қайд этилган ва эксклюзив 17-дюймли дисклар билан жиҳозланган. 

Унинг салони ҳам ўзига хос. Спорт курсиси чарм ва клетчаткали мато билан тортилган. Унинг олд панели ва марказий консолида қора ва зарғалдоқ рангли бутловчи қисмлар пайдо бўлган. 6,5-дюймли экранга эга мултимедиа тизими харидор хизматига шай. Қўшимча ҳақ эвазига, 8,8-дюймли монитор ва навигатор тўпламини буюртма бериш мумкин. 

Хэтчбекнинг махсус версияси Cooper ва Cooper S тўпламида ишлаб чиқарилади. Биринчисига 1,5-литр ҳажмли 136 от кучига эга 3 цилиндрли мотор билан жиҳозланади. Иккинчисига, 2 литрлик 192 от кучи берувчи «турботўртлик» ўрнатилади. Автомобиль олти диапазонли «механик» ёки «автомат» узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади. 

MINI Seven савдолари АҚШда 2016 йил иккинчи ярмидан бошланади. Аммо, унинг нархи ҳозирча ошкор қилинмаяпти.