Англиянинг «Вест Ҳэм» клуби президенти Дэвид Салливан жамоанинг янги мавсумдаги трансфер режалари билан ўртоқлашди.

«Биз аллақачон бир футболчига 30 миллион евро таклиф билан чиққанмиз ва яна бошқа футболчиларни ҳам сотиб олиш учун ҳаракат қиламиз. 

Шу ҳафтада АПЛнинг яна бир футболчисига 20-25 миллион фунтлик таклиф билан чиқамиз. Биз топ даражадаги ҳужумчи сотиб олишни ўзимизга мақсад қилиб олганмиз», – дея қайд этиб ўтди Салливан. 

Daily Mail нашри берган хабарга кўра, «Вест Ҳэм»нинг 30 миллионлик таклифи «Лион» ҳужумчиси Александр Лаказетт учун берилган. Шунингдек жамоа Италиянинг «Ювентус» клуби аргентиналик яримҳимоячиси Роберто Перейра учун ҳам таклиф жўнатган.