Зола Раньерининг машғулотларда қўллайдиган сирли ибораси ҳақида айтди

Спорт 11 Май 2016 3136

Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Жанфранко Зола «Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньерининг жамоаси билан ҳар машғулот давомида футболчиларни сергаклантириш учун фойдаланадиган усули борасида гапириб ўтди

Британия матбуоти мазкур усулни «тулкилар»нинг АПЛда ғалаба қозонишида катта роль ўйнаганини ёзишмоқда. 

«Дили-дин, дили-дон» усули — бу янгилик эмас. Раньери ундан «Наполи» пайтидаёқ фойдаланарди. Клаудионинг ечиниш хонасидаги гаплари ҳар доим алоҳида ажралиб турарди. Десайи футболчилар учун унинг таржимони бўлиб ишлаган даврларни эслайман. Жуда кулгили бўларди, Марсель унинг гапларининг ярминигина футболчиларга таржима қиларди. 

Аммо шунга қарамай, Клаудионинг ўз ғояларини футболчиларга сингдира олиш қобилияти бор эди ва буни у эҳтиросли амалга оширарди. «Дили-дин, дили-дон» иборасини у жуда кўп маротаба ишлатарди. Мен бу иборани биринчи марта эшитганимдаёқ уни қандай маъно англатишини тушунганман. Баъзида футболчиларни уйғотиш, концентрациясини йўқотмаслиги учун мана шундай қўнғироқлар зарур — бу футболда жуда муҳим ҳолат», — дея Золадан иқтибос келтиради Mirror нашри.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар