12 май—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 132-куни.  Бугун Халқаро хамширалар куни.

Воқеалар:
2009 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.
2008 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Корея Республикаси Бош вазири Хан Син Сунни қабул қилди.

1918 йил. Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига асос солинди 

1992 йил. “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони эълон қилинди.
1994 йил. Ҳиндистонда Ўзбекистон туризм кунлари бошланди.

1364 йил. Польшанинг Краков шаҳрида Европадиги энг қадимий ўқув даргоҳларидан бири Ягеллонский университети очилди.

1551 йил.  Лимада Америка қитъасидаги илк олий ўқув юрти—Сан-Маркос университетига асос солинди. 

УШБУ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:

1755 йил. Италян виртуоз скрибкачиси Жованни Виотти (Giovanni Battista Viotti),
1874 йил. Муҳандис, самолёт ва тепловоз яратувчиси Яков Гаккель,
1933 йил. Рус шоири Андрей Вознесенский, 
1966 йил. Голливуд актёри Стивен Болдуин (Stephen Baldwin),
1983 йил. Таниқли гимнастикачи, бир неча карра жаҳон чемпоиони Алина Кабаева