11 май оқшомида АПЛнинг 30-туридан қолдирилган учрашувда Сэм Эллардайс бошқарувидаги «Сандерленд» жамоаси «Эвертон»ни қабул қилди. Мавсум давомида турнир жадвалининг қуйи ўринларидан кўтарила олмаган ва лигада жон сақлаб қолиш учун курашган жамоа минимал вазифани уддалади ва чемпионшипга тушиб кетмайдиган бўлди.

Ливерпулликларга қарши ўйинда Патрик ван Анхольтнинг битта ва Ламин Коненинг дубли эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган мезбонлар охирги тур арафасида лигада қолиш масаласини ҳал қилишди.

АПЛ, 30-турнинг қолдирилган ўйини
«Сандерленд» — «Эвертон» 3:0
Голлар: 1:0 – 38 ван Анхолт, 2:0 – 42 Коне, 3:0 – 55 Коне. 
Сандерленд – Манноне, Коне, Кирхгофф (Ларссон, 70), ван Анхолт, Кабуль, Мвила, Кэттермоул (О′Ши, 79), Хазри (Уотмор, 86), Йедлин, Дефо, Борини.
Эвертон – Роблес, Пеннингтон, Бейнс, Стоунз, Фунес Мори, Баркли (Леннон, 46), Бэрри, Клеверли (Осман, 84), Маккарти, Миральяс, Лукаку.
Огоҳлантириш: Кэттермоул (67).