Давид Алаба «Барселона»га ўтиши мумкин 

Спорт 13 Май 2016 2490

Австрия терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Давид Алаба Каталониянинг «Барселона» клубига кўчиб ўтиши мумкин. 

Goal.com интернет нашри берган хабарга кўра, австриялик футболчи каталонияликлар сафига бориб қўшилишга қарши эмас. Бироқ бунинг учун футболчи чап қанотда эмас, балки марказда ўйнаши керак бўлади. 

Жорий мавсумда Гвардиола Алабадан айнан марказий чизиқда фойдаланди. Давид яримҳимояда ўйнашни давом эттириш истагида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда футболчи «Бавария» билан тузган шартномасини 2021 йилга қадар узайтирганди.

Кўпроқ янгиликлар