Google қулай «гугллаш»ни ўйлаб топди

Технология 13 Май 2016 2642

Google компанияси ўз қидирув тизими ўрнатилган iOS операцион тизими учун Gboard клавиатурасини ўйлаб топди. 

Google блогида эълон қилинган видеолавҳада муаллифлар, дўстлар билан чатда мулоқот қилаётган вақтда бирон ахборот қидириш муаммоси ҳақида сўз юритиб, компания бунга ечим топилганини айтган. Унинг ёрдамида, фойдаланувчилар қидирув натижаси, Google’дан олинган суратлар, gif-тасвирлар ва матнларни дўстлари билан улашиши мумкин. 

Клавиатура ҳар қандай месенжер ва иловаларда ишлайди. Айни вақтда, Gboard’ни фақат iOS’нинг америкалик фойдаланувчилари амалда қўллай олишади. Аммо яқин орада бошқа давлатларда ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. 

Бундан аввал, Google’нинг яна бир ташаббуси, яъни фойдаланувчиларни чалғитувчи маълумотдан ишончлироқ ҳимоя қилишни кучайтирмоқчи экани ҳақида хабар қилинган эди. Бунинг учун Safe Browsing нуқтаси босилиб, саҳифани янгилаш лозим бўлади.

 

Кўпроқ янгиликлар