Hacking Jules лақабли YouTube фойдаланувчиси LG G Watch ақлли соатларига Windows 7’нинг енгил версиясини ўрнатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Android Community маълум қилди. 

Хакернинг сўзларига кўра, билак гаджетига стационар операцион тизимни ўрнатиш уч соат вақтни олади. Шундан кейин дисплей сенсорига теккан ҳолда сичқонча курсорини бошқариш мумкин. 

Тажрибада LG G Watch стандарт моделидан фойдаланилди.