Энг орзиқиб кутилган LG G5 смартфони Friends модуль концепциялари билан бир қаторда Mobile World Congress 2016 кўргазмасида намойиш этилган. Смартфон 33та соврин, жумладан, “Энг яхши мобил телефонлар ва ускуналар” олий мукофотини қўлга киритди. 

Смартфонларда илк бор кенгбурчакли объективга эга икки камера пайдо бўлди.

LG G5 икки 8Мп ҳамда 16 Мп стандарт камера билан бойитилган – бири 78 градус стандарт кўриш бурчаги, иккинчиси эса 135 градус кенгбурчакли объективга эга. Бу смартфонларда шу пайтга қадар фойдаланилган энг кенг объектив ҳисобланади. 135 градусли кўриш бурчаги смартфонлардаги камералардан 1,7 баробар кенгроқ ва инсон кўзи билан кўриш бурчагидан 15 градусга кенг. Кенгбурчакли камера ёрдамида сиз, масалан, баланд бинолар ёки кенг объектларни уларгача бўлган масофани узайтириш заруратисиз осонгина суратга олишингиз мумкин. 

Янада қулай бўлиши учун экран ҳамиша ёниқ туради.

Статистика бўйича фойдаланувчилар ўз смартфонларини кунига 150 мартагача ёқади, кўпинча шунчаки вақтни билиш ёки янги хабарларни текшириш учунгина ёқишга тўғри келади. LG G5 смартфонининг 5,3 дюймли дисплейи “Ҳамиша ёниқ” функциясини таклиф этади. Асосий смартфоннинг ўзи уйқу режимида бўлишига қарамасдан дисплей танаффуссиз вақт ва санани кўрсатиб туради. Муҳим учрашувларда, кинотеатрда ёки қўлларингиз банд бўлганда бу жуда қўл келади.

Daylight Mode - кундузги чироқ режими. Ушбу режим замонавий технология таклиф этадиган автоматик ёрқинликка қўшимча сифатида кўчада экраннинг янада рангин кўринишини таъминлайди. Атроф ёрқинлик даражасини ҳисобга олиб, G5 дисплей ёрқинлигини бир зумда 800 нитгача кўпайтиради ёки камайтиради.

LG’дан биринчи модуль типидаги ва  LG Playground имкониятларига эга смартфони

CAM Plus – универсал камера модули ҳисобланади, худди алоҳида фотокамера сингари қулай ушлаш ва осон бошқариш учун уни батарея бўлмаси орқали улаш мумкин. У одатда рақамли фотокамераларда бўладиган ишга тушириш/видео ёзиб олиш ва кичиклаштириш-катталаштириш тугмаларига эга. 

Бундан ташқари, модуль 1,200 мАч сиғимли қўшимча батарея билан тўлдирилган. Бу Сизга LG G5 камераси сифатидан фойдаланиш қулайлигидан тўлиқ баҳра олиш имкониятини яратади. 

360 CAM иккита 13Мп 200 градус кенгбурчакли камера билан бойитилгани эвазига 360 градусли фото ва видеоларни суратга олиш имконини берувчи ихчам камерадир. Фойдаланувчилар 360 CAM орқали ўзларининг LG G5 телефонларида 360 градус контентни осонгина кўра оладилар. 

В&O Play билан тўлдирилган Hi-Fi Plus LG модули энг юқори сифатли овоз таралишини таъминлайди ҳамда B&O Play билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Hi-Fi рақамли-аналог ўзгартирувчи инновацион аудиоплеер ҳисобланади.  Одатда бу имконият фақатгина профессионал аудио ускуналардагина мавжуд бўлган. 

Овоз жарангдорлигини оширувчи 32-bit Hi-Fi DAC процессори технологиясига қўшимча сифатида модуль юқори 32-бит, 384 кГц частотали овоз таратиш имконига эга. 

Бетакрор дизайн ҳамда жозибадор ранг

Силлиқ, тўлиқ металлик, четлари ҳимоя шишаси билан қайрилган – ҳақиқий замонавий янгилик. LG металлдан ясалган бутун корпус ҳамда алмашадиган сурилувчан батареяларни бирлаштиришнинг уддасидан чиқа олди. Смартфоннинг пастки қисми енгил ажралади, кейин осонгина батареяни олиш ва тўлиқ зарядланган аналогига алмаштириш мумкин. Ушбу ёқимли янгилик тўртта: кумушранг, кулранг, тилларанг ва пушти рангларда тақдим этилади. 

LG G5 смартфони энг кўнгли нозик фойдаланувчиларнинг ҳам дидига мос келиши аниқ.