ФИФА Мехикода ўтган конгрессда Гибралтар футбол федерациясини ўз сафига қўшди.

Унинг қўшилишига 172, қарши тарафлар эса 12 овоз берди. Шунга мувофиқ Гибралтар ФИФАнинг 221-аъзосига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Гибралтар УЕФА аъзоси ҳисобланади ва Евро-2016 саралаш баҳсларида иштирок этган.