«Владивосток» қутқарув-мувофиқлаштириш маркази мутахассисининг баёнот беришича, Шимолий Кореянинг соҳил қўриқлаш хизмати ходимлари «Элфин» яхтаси билан бирга спортчиларни ҳам ҳибсга олган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Яхта ушланган. Уларнинг экипаж аъзоларининг аҳволи яхши». Бунда Россия Тергов қўмитаси Узоқ Шарқ тергов бошқармасида маълум қилишларича, яхтани қирғоқ қўриқлаш хизмати қўлга олган.

Приморье парус спорти федерацияси вице-президенти Евгений Хромченконинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилишича, Шимолий Корея байроғига эга кема приморьелик спортчилар билан бирга уларнинг яхтасини  КХДР томон олиб кетган. 

«Уларга шимолий кореялик балиқчилар яқинлашиб, капитанни бортга чиқаришган ва яхтани Шимолий Корея томон олиб кетишган. Қирғоққа 85 миль бўлган. Ярим тунга бориб, транаспорт прокуратураси ва чегарачилар ушбу вазиятга аралашган. Ва шундан сўнггина, КХДР чегарачилари рус томони сўровларига жавоб берган», — деб изоҳ қолдирган парус спорти федерацияси вице-президенти ўз саҳифасида. 

Узоқ шарқ транспорт прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, яхта дастлаб нейтрал сувларда сузган, денгиз чегарасини бузмаган.