Мавсум олдидан шакар ишлаб чиқариш ҳажми оширилди

Ўзбекистон 14 Май 2016 7175

Давлат Рақобат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан мавсумолди шакар маҳсулотларига бўлган талабнинг ошишини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчиларни етарли даражада маҳсулот билан таъминлаш, маҳсулотнинг сунъий танқислигини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида амалий ишлар бажарилмоқда.  

Хусусан, шакар ишлаб чиқарувчи “Хоразм шакар” АJ QK ҳамда “Angren shakar” МЧЖ ХКларига мавсумолди шакар маҳсулотларини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган. 

Кузатувларга кўра амалга оширилган ишлар давомида жорий йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган шакар маҳсулоти ҳажмлари, ўсиш сурати  ўтган йилнинг шу ойларига нисбатан 118,6 фоизни ташкил этган. 

2016 йилнинг май-август ойларида ҳар ой учун ўртача биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари ўтган апрель ойига нисбатан 1,6 марта кўпроқ маҳсулот қўйилиши режалаштирилган. 

Бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 1 кг шакарнинг улгуржи нархи 3200 сўмни ташкил қилган. Йирик супермаркетларда истеъмолчиларга қулай бўлиши учун 1 кг, 2 кг ва 5 кг қадоқланган ҳолда шакар савдоси ташкил қилинган бўлиб, уларнинг чакана нархи 1 кг учун 3700 сўмдан ошмаслиги таъминланган.

Жойлардаги савдо корхоналарининг шакар маҳсулотини белгиланган нархлардан юқори бўлмаган нархларда сотилиши қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан доимий равишда назорат қилиб келинмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар