“Реал” Ироқда ўзининг фан-клубига террорчилар томонидан қилинган ҳужум юзасидан баёнот билан чиқди.

«Жамоа Ироқда бўлган ишлардан жуда қайғуда. У ерда “Реал” фан-клубининг 16 аъзоси ҳаёт билан видолашди, 20 нафари эса жиддий жароҳатланди.

Жамоа вафот этганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Жамоа террорчилар зулмидан азият чекиб келаётган ироқликларга ҳам, ўз навбатида, ҳамдардлик билдиради.

Эртага “Реал” вафот этганларга таъзия ҳамда ҳурмат тариқасида қора боғичларда майдонга тушади”, - дейилади клуб маълумотида.