Абдуқаҳҳор Тўхтабоев Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди

Ўзбекистон 15 Май 2016 9186

Ўзбекистон Бош прокурорининг 12 майдаги буйруғи билан Абдуқаҳҳор Тўхтабоев беш йил муддатга Навоий вилоят прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида маълум қилинди.

1970 йилда туғилган Абдуқаҳҳор Тўхтабоев 2015 йил февралидан Навоий вилояти прокурори вазифасини бажариб келаётган эди, унга қадар эса, 2012 йилдан буён Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимида эди. 

Тўхтабоев муқаддам Тошкент шаҳар прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бўлимига раҳбарлик қилган.

Кўпроқ янгиликлар