2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар Франция мезбонлигида ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионати арафасида France Football нашри турнирда ёрқин ўйинлар кўрсатиши кутилаётган 50 нафар футболчидан иборат рўйхатни тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатда Россия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси, "Зенит" вакили бўлган Артём Дзюба номи ҳам бор (26-ўрин). Айни вақтда бу рўйхат тўлиқ эълон қилинмаган, мухлислар барча футболчилар номи билан 9 июнь кунига қадар танишишлари мумкин бўлади.

Нашрнинг қайд этишича, Дзюба Россия терма жамоаси бошқарувига Леонид Слуцкий келганидан кейин терма жамоанинг асосий футболчисига айланди ва турнирга йўлланма қўлга киритилишида муҳим вазифаларни бажарди".

Дзюба жорий мавсумда "Зенит" сафида ички чемпионат ўйинларида 14та, ЕЧЛ миқёсида эса 6та гол урган.

Россия терма жамоаси Европа чемпионатида В гуруҳида, Англия, Уэльс ва Словакия терма жамоаларига қарши иштирок этади.