Лиссабоннинг «Бенфика» клуби Португалия чемпионатининг 34-турида  «Насьонал» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Бу жамоани иккинчи ўринда таъқиб этиб келган «Спортинг» эса «Брага»ни 4:0 ҳисобида енгганига қарамасдан, пешқадам билан орадаги фарқ 2 очколигича қолди.

«Бенфика» Португалиянинг энг совриндор жамоаси ҳисобланади. Бу йилги чемпионлик жамоа учун 35-чемпионликдир. Қолаверса, жамоа ички чемпионатида қаторасига учинчи мавсумда чемпион бўлди.