Футбол бўйича Туркия чемпионатининг 33-турида «Бешиктош» жамоаси ўз майдонида «Усмонлиспор» жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. 

Бу ғалаба орқали «Бешиктош» очколари сонини 79тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Фенербаҳче»ни 6 очкога ортда қолдирди. Бу жамоа ҳам 33-турда «Генчлербирлиги»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, аммо қолган охирги турда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар ўринлар ўзгармайди. Учинчи ўриндаги «Кўняспор» жамоасида 63 очко жамғарилган. Эндиликда, ЕЧЛнинг кейинги мавсумида «Бешиктош» тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирокни бошлайди, «Фенербаҳче» эса плей-оффда қатнашади.

«Бешиктош» эндиликда Туркиянинг 14 карра чемпиони ҳисобланади. Жамоа охирги марта 2009 йилда мамлакат чемпионига айланганди.

Туркия чемпионатидаги энг совриндор жамоалар «Галатасарой» (20) ва «Фенербаҳче» (19) жамоалари ҳисобланади.

Туркия - Суперлига. 33-тур
Бешиктош (Истанбул) – Усмонлиспор (Анқара) – 3:1
Голлар: Марсело, 21 (1:0); Марсело, 24 (2:0); Гомес, 48 (3:0); Вебо, 74 (3:1).
Огоҳлантиришлар: Ўзёқуб, 72 – Русеску, 55; Лаваль, 89.