Эркин кураш бўйича Старий Осколда бўлиб ўтаётган Россия биринчилиги иштирокчиси ўзининг спарринг рақибига бошқача услубда ҳужум қилган. 

Видеолавҳадан кўриш мумкинки, мусобақаларда иштирок этаётганлардан камида бирида пистолет бўлган. Ташкилотчилар вакиллари бир дақиқа ичида урушаётганларни ажратиб, полицияни чақиришга улгурган. 

Видеолавҳа муаллифларининг таъкидлашича, ур-тўполонни келтириб чиқарган курашчи ва пистолетли киши Чеченистон жамоаси вакиллари бўлган. 
«Ҳозирда Старий Оскол полицияси ҳодисага ойдинлик киритмоқда. Айбланувчилар топилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий жиҳатдан баҳо берилади», — деб минтақавий ИИБ матбуот хизмати раҳбари Алексей Гончарук сўзларини келтиради Fonar.tv.