Lazertouch - мини-проектор бўлиб, у исталган юза қисмни сенсорли экранга эга 15 дюймли Android-планшетга айлантириб бера олади. Тегиниш ва ишораларни аниқлаш учун қурилма юза билан параллел равишда нур чиқарувчи лазерни ишга туширади. Android ОТ кўплаб видео, фото дастурлар, web-сайтлар, ўйинлар ва бошқа мобиль иловалар билан ишлай олади.

Портатив гаджетда симсиз Wi-Fi 2.4G модули ҳамда Bluetooth 4.0, USB ва mini-HDMI портлари, microSD учун жой, 1.5 Вт динамика, стандарт аудио улагичли қулоқчинлар, 13600 мАч сиғимли аккумулятор мавжуд. Проектор ўлчамлари 135х195х38 мм бўлиб, оғирлиги 750 граммни ташкил этади. У 4К ҳажмдаги видеоларни тасвирга олиш имконига эга. IndieGoGo’да аввалдан буюртма қилиш орқали қурилмани 475 долларга сотиб олиш мумкин.