Англия премьер-лигасининг твиттерида янги мавсумдан қўлланиладиган янгиланган логотиплар орасидан танланган логиотип намойиш этилди.

Бу логотип футболчиларнинг либосларининг елка қисмида жойлаштирилади.

Бу логотип АПЛга 1992 йилда асос солинганидан бери фойдаланиб келинган логотипни алмаштиради. Келгуси мавсумдан бошлаб лиганинг расмий номидан Barclays ҳомийлик қўшимчаси олиб ташланади.

Логотип дизайни DesignStudio ва Robin Brand Consultants агентликлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Премьер-лига янги стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.