Франция яшил майдонларида 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтадиган Евро-2016 турнири яқинлашгани сари иштирок этувчи терма жамоалар турнирга олиб бориладиган футболчиларини маълум қилмоқда.

Бугун турнир фаворитларидан бири бўлган Германия терма жамоасининг ушбу мусобақада қатнашиши мумкин бўлган кейгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Унга кўра, Бундестим бош мураббийи Йоахим Лёв жамоага қуйидаги футболчиларни назоратдан ўтказади ва 30 май куни 23 футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилади.

Дарвозабонлар: Мануэль Нойер (Бавария), Марк-Андре тер Штеген (Барселона), Бернд Лено (Байер).

Ҳимоячилар: Жером Боатенг (Бавария), Эмре Жан (Ливерпуль), Матс Ҳуммельс (Боруссия Д), Йонас Ҳектор (Кёльн), Шкодран Мустафи (Валенсия), Антонио Рудигер (Рома), Эрик Дурм (Боруссия Дортмунд), Бенедикт Ховедес (Шальке 04).

Ярим ҳимоячилар: Карим Беллараби (Байер), Жошуа Киммих (Бавария), Сами Хедира (Ювентус), Тони Кроос (Реал), Месут Ўзил (Арсенал), Юлиан Вайгль (Боруссия Д), Бастиан Швайнштайгер (МЮ), Юлиан Дракслер (Вольфсбург), Лерой Сане (Шальке 04), Юлиан Брандт (Байер).

Ҳужумчилар: Марио Гомес (Бешиктош), Марио Гётце (Бавария), Томас Мюллер (Бавария), Лукас Подольки (Галатасарой), Марко Ройс (Боруссия Д), Андре Шюррле (Вольфсбург).

Эслатиб ўтамиз, Германия термаси турнирнинг "С" гуруҳида Украина, Польша ва Шимолий Ирландия билан куч синашади.