Apple компанияси Pegatron ва Foxconn iPhone 7 нинг уч хил кўринишини йиғиш учун жўнатди. Бу ҳақда аноним манба асосида Mobipicker хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, одатий iPhone 7 ва 7 Plus’дан ташқари, Apple компанияси  iPhone 7 Pro (ёки Plus Premium)ни ҳам чиқарилади. Бу моделлар ўртасидаги фарқ айнан нимада эканлиги номаълум, фақат тахминлар бор холос. iPhone 7 4,7 дюйм экранли дисплейга эга бўлса, iPhone 7 Plus — 5,5 дюймли экранга эга бўлади. Балки Pro версияси каттароқ - 5,7 дюймга эга бўлиши мумкин.

Pro-кўринишлар икки ёқлама камера, OLED-дисплей, шунингдек, Smart Connector портига эга бўлади.