Тошкент ҳайвонот боғи ўз сайтида боғда сақланувчи ҳайвонлар зурриёт дунёга келтиргани маълум қилинди.

"Туёқли ҳайвонлар қафасида ҳақиқий беби-бум бўлмоқда. Туялар, ламалар, ёлли қўчқорлар, доғ-доғ кийиклар, жайронлар ва қулоғи осилиб турадиган нубия эчкилари ўз зурриётларини парвариш қилмоқда", деб ёзмоқда ҳайвонот боғи. 

Сувда сузувчи қушлар ҳам ортда қолмаяпти – оқ лайлаклар, ибислар, қоравой, чайка, казарка (ёввойи ғоз тури) ва бошқа ўрдаксимон қушлар ўз зурриётларига ғамхўрлик кўрсатишмоқда. Шунингдек, ноёб қора лайлаклар ҳам зурриёт дунёга келтириши кутилмоқда.

Канада бўриси ва чия бўри ҳам болалади, уларни икки ойлардан кейин кўриш мумкин бўлади. Ҳозирда маймунсимонлар орасидан ява макакаси, лапундер ва оловранг лангурнинг болаларини кўриш мумкин.