Англия чемпионатининг 38-тури доирасида қолдирилган ўйинда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди ва ғалаба қозонди — 3:1. 

Aммо бу натижа манкунианликларнинг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун етарли бўлмади. Луи ван Гаал шогирдлари рақибни 19та тўп фарқи билан енгиши талаб этиларди.

Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Юнайтед» ўз очколари сонини 66тага етказди ва мавсумни 5-ўринда якунлади. Жамоа ҳафта сўнгида Англия кубоги финалида «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади.

АПЛ, 38-тур
Манчестер Юнайтед – Борнмут 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 43 Руни, 2:0 – 74 Рэшфорд, 3:0 – 87 Янг, 3:1 – 90, автогол Смоллинг. 
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Бортуик-Жексон, Валенсия, Мата (Эррера, 75), Кэррик, Лингард, Рэшфорд (Депай, 79), Марсияль (Янг, 84), Руни.
Борнмут – Федеричи, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Элфик, Пью (Градель, 66), Гослинг, Ритчи, Серман, Кинг (Афобе, 67), Уилсон (Грэббен, 79).
Огоҳлантириш: Мата (66).