Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида регби-15 бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионатининг иккинчи дивизион баҳслари бошланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон регби федерацияси ва Осиё регби уюшмаси (ARFU) ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур дивизионда Ўзбекистон, БАА, Гуам ва Таиланд терма жамоалари ғолиблик учун баҳслашмоқда. Унда ғолиб бўлган жамоа биринчи дивизионга чиқиш имконини берадиган плей-офф мусобақаларида қатнашади.