Ўзбекистоннинг энг етакчи суғурта компаниялари

Ўзбекистон 18 Май 2016 7965

2016 йилнинг биринчи чораги давомида бозорда суғурта компанияларининг юқори иш фаоллиги кузатилди. 29та суғурта компаниясидан 25таси суғурта мукофотини йиғишда ижобий натижаларга эришди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида суғурта мукофотлари ҳажмидан келиб чиқиб, бозорда 1-ўринни "Ўзагросуғурта" АЖ (19 фоиз), 2-ўринни "Ўзбекинвест" (13,5 фоиз) ва 3-ўринни "Кафолат суғурта компанияси" (10,1 фоиз) эгаллади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур компаниялар узоқ вақт давомида бозорда етакчилик қилиб келмоқда. 

Тўртинчи ва бешинчи ўринлардан "Alfa Invest" (7,7 фоиз) ҳамда "Alskom" (5,5 фоиз) суғурта компаниялари жой олган.

Ўз навбатида кейинги ўринларни "Kapital Sug'urta", "Gross Insurance", "Asia Inshurans", "O'zbekinvest Hayot" суғурта компаниялари забт этган. Илғорларнинг биринчи ўнталигига "Инго-Ўзбекистон" компанияси якун ясайди.

Бозордаги уч етакчи суғурта компаниясининг концентрация даражаси 43,6 фоизни ташкил этади. Илғор бешта компания бўйича мазкур кўрсаткич 55,7 фоиз, етакчи ўнта компания бўича эса 78,4 фоиздан иборат. ТОП-10 рўйхатига кирмаган суғурта компанияларининг улуши 0,02 фоиздан 3,2 фоизни ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар