Афғонистонда ҳалокатга учраган Ан-12 самолётини ўзбекистонлик учувчи бошқарган

Жаҳон 19 Май 2016 8249

Афғонистоннинг Ғилмон вилоятида Озарбайжоннинг Silk Way авиакомпанияси томонидан ижарага олинган Ан-12 русумли юк самолёти фалокатга учраган. Озарбайжон фуқаролик авиацияси маъмуриятига асосланиб Trend агентлигининг хабар беришича, бу самолёт мамлакат ичкарисида юк ташиш билан шуғулланган.

Тошкент вақти билан 18 май куни соат 19:30да Двайвер аэропортидан ҳавога кўтарилган самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида маълумот берилди.

Маълум бўлишича, бу самолёт экипажи хорижий мутахассислардан иборат бўлган, унинг таркибига Ўзбекистон фуқароси (капитан), 3 нафар украиналик ва 5 нафар озарбайжонлик кирган.

Озарбайжон фуқаролик авиацияси маъмурияти бу ҳодисани текшириш бўйича махсус комиссия тузган. Айни вақтда Афғонистон ҳукумати билан бу борада ҳамкорлик қилиниши бўйича музокаралар ўтказилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар