Италиялик ҳужумчи Франческо Тотти А сериянинг «Рома» жамоаси билан шартномасини бир йилга узайтирди. 

Рим клуби билан олиб борилган музокаралар якунига кўра, 39 ёшли ўйинчи ўзининг келаси мавсумдаги сўнгги ўйинидан тушадиган даромаднинг маълум бир фоизини устама ҳақ сифатида оладиган бўлди, деб хабар қилмоқда Mediaset Premium.

Тотти билан шартноманинг узайтирилиши ҳақида эса, расман май ойи охирида эълон қилинади. 

Ҳужумчининг «Рома» билан жорий шартномаси 30 июнь куни поёнига етади. 

Италия чемпионатининг 13-турида майдонга тушган Тотти 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган, 4 марта голли узатма амалга оширган.