2017 йил бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун саралашнинг "D" гуруҳида Австралия, Вьетнам, Гонконг, Фаластин ҳамда Ироқ ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди. Мазкур саралаш гуруҳига Вьетнам мезбонлик қилиши режалаштирилган.
ОФК тақвимига кўра, саралаш баҳслари 24 август – 4 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, тўртта саралаш гуруҳи ғолиблари келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. Аввалги Осиё Чемпионатида кучли тўртликка кирган терма жамоалар – КХДР, Япония, Хитой ҳамда Таиланд терма жамоалари эса саралаш баҳсларисиз Осиё Чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганлар. Таъкидлаш жоиз, Осиё Чемпионати финал босқичида 8та терма жамоа иштирок этади.

U-17 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ-2017 саралаши.

Қуръа натижалари:
"A" гуруҳи: Таиланд (мезбон), Мьянма, Иордания, Гуам, Лаос, Покистон
"B" гуруҳи: Жанубия Корея, Ҳиндистон, Филиппин, Малайзия, Шимолия Мариана Ороллари, Ливан
"C" гуруҳи: Эрон, Хитой Тайпейи, Бангладеш (мезбон), БАА, Қирғизистон, Сингапур.
"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Австралия, Вьетнам (мезбон), Гонконг, Фаластин, Ироқ.