Исроилнинг  Taga bikes компанияси томонидан ишлаб чиқарилган болалар аравачасига эга велосипеднинг янги талқини Kickstarter’да кутилмаган муваффақиятга эришди – бор-йўғи бир неча кун ичида бу ихтиро миллион доллардан ортиқ инвестиция тўплай олди. Taga 2.0 муаллифлари велосипед оилалар ва болаларга ёқиши учун астойдил ҳаракат қилишган. Уч ғилдиракли модель тезда йиғилади ва машина юкхонасига ҳам сиғиши мумкин. Аравача ичида иккита бола учун ўрин мавжуд, шунингдек, бу беланчакдан ҳаридларни олиб юриш учун фойдаланаса ҳам бўлади. Фақат жойлаштириладиган юкларнинг максималь оғирлиги 70 килограммдан ошмаслиги керак. 

Ишлаб чиқарувчилар алоҳида нархга сотиб олса бўладиган  махсус аксессуарларнинг кенг тўпламини ҳам тақдим этишмоқда. Масалан, болаларни қуёш ва ёмғирдан ҳимоя қилувчи катта чойшаб, бутилка, чашка, смартфон ва бошқа буюмлар учун универсал тутқич, ёш болалар учун хавфсизлик камарига эга  автомобиль креслоси, модулли йиғма болалар ўриндиғи ва бошқа кўплаб жиҳозлар. 

Taga 2.0 классик талқинини аввалдан буюртма бериш орқали 649 долларга сотиб олиш мумкин. Электрон талқиндаги велосипед нархи эса 1199 доллар қилиб белгиланган.