“Реал” жамоаси бош мураббийи Испания чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи, дея эътироф этилди. Энг яхши футболчи сифатида эса, “Атлетико” жамоаси ярим ҳимоячиси Коке номи тилга олинди.

43 ёшли француз мураббийлиги остида ўйин олиб бораётган Мадриднинг “Реал” жамоаси апрель ойида 6 ўйинда 6 ғалаба қозонган. Натижада, клуб чемпионат жадвалида иккинчи ўринни қайд этган.

Коке апрель ойида 2 та гол урган ва 5 та голли пас узатган. «Атлетико» ҳам шу ойда ўтказган барча ўйинларда ғалаба қозонган.