Диего Милито футболчилик фаолиятини якунламоқда

Спорт 21 Май 2016 2898

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Аргентинанинг “Расинг” клубида тўп сураётган Диего Милито эртага чемпионатдаги “Темперлей”га қарши учрашувдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди.

“Мен доимо фаолиятимни “Расинг”да якунлашни орзу қилганман. “Сарагоса”, “Женоа” ҳамда “Интер”дан миннатдорман, бироқ “Расинг” – менинг уйим. Мен бу ютуқларга эришиш учун кўп нарсадан воз кечганман ва бу билан ажойиб футболчилик фаолиятини бошдан кечирдим”, – деди Милито Football Italia’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, “Интер” таркибида 36 ёшли футболчи 2010 йилда 5та соврин: Италия А серияси, Кубоги, Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар лигаси ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритган.

Кўпроқ янгиликлар