Facebook ижтимоий тармоғида фирибгарликнинг янги тури аниқланди, жиноятчилар фойдаланувчининг дўстлари аккаунтига ўхшаш профиль яратиб, ундан дўстлар номидан хабар юборишади. Бу ҳақда Fox News маълум қилди.

Хавфсизлик соҳасидаги мутахассисларнинг таъкидлашича, фирибгарлар шу тариқа чекланган киришга эга профиллардаги маълумотларни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, бундай маълумотлар орасида фойдаланувчининг туғилган санаси ва ҳақиқий исм-шарифи бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, жиноятчилар ўзларини дўст сифатида кўрсатиб, "қарзга пул сўрашлари мумкин", бундай вазиятлар кўплаб юз беради.

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, барча шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун, хоҳ у профил эгаси ҳақидаги маълумот ёки оммавий кўриш учун мўлжалланмаган постлар бўлсин, дўстларга бегона одамларни қўшмаслик ва дўстлар орасидаги фойдаланувчи ҳақиқатда ҳам яна битта саҳифа яратганини текшириш керак.

Аввалроқ Facebook фойдаланувчилари дўстлар номидан бошқа бир сайтга кириб, у ерда ролик кўриш таклиф қилинган хабарлар олишаётгани маълум қилинганди.