MyTaxi: Фарғонада такси чақиришнинг янги тури ишга туширилди

Технология 21 Май 2016 22500

21 майдан бошлаб Фарғона кўчаларида таксининг янги тури — MyTaxi хизмати ишга тушди. Энди такси хизматидан фойдаланиш учун ҳеч қаерга қўнғироқ қилиш ёки кўчада туриб уни кутиш шарт эмас.

Сиз фақатгина қаердалигингизни аниқловчи дастурни телефонингизда ишга туширишингиз кифоя қилади. Бир тугма босиш оркали яқиндаги такси хизматингизга шай ҳолатда пайдо бўлади.

MyTaxi иловаси – ҳайдовчи ва йўловчини ўзаро боғлайдиган хизмат тури. Замонавий технологиялар ёрдамида сиз қисқа вақт ичида такси чақириш имконига эгасиз.

Нархлар билан қизиқаяпсиз, шундайми?

3 километргача бўлган масофага 2500 сўм. Қолган ҳар бир километр учун 500 сўмдан тўланади.

MyTaxi фаолиятини бошлаганининг илк кунида компания асосчиси Акмал Пайзиев ўз автомобилида ишга тушди! Соат 9:00 дан 15:00 га қадар йўловчилар MyTaxi раҳбари бошқараётган таксини буюртма қилишди.

Хизмат асосчиси ўз машинасида йўловчилар манзилиига бепул етказиб қўйди. Йўловчилар эса йўлма-йўл ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва таклифларини билдириб ўтишди.

MyTaxi иловасини App Store ва Google Play орқали юклаб олишингиз мумкин:

— Android учун юклаб олинг: http://www.goo.gl/PTFQtO

— iPhone учун юклаб олинг: http://www.goo.gl/rJ7hSP

MyTaxi — Тошкент ва Фарғона шаҳарларида осон такси чақириш хизмати. Ушбу хизматга буюртма беринг ва буни дўстларингиз билан улашинг.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар