EgyptAir самолёти қурбонларидан бирининг дафн маросими бўлиб ўтди

Жаҳон 22 Май 2016 4228

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида EgyptAir компаниясининг 19 май куни Ўрта Ер денгизи ҳудудида қулаб тушган A320 самолёти қурбонларидан бирининг дафн маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Маълум қилинишича, стюардесса Яра Хани Тавфиқнинг дафн маросимида унинг юзлаб дўстлари ва қариндошлари йиғилган.

Эслатиб ўтамиз, Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошириш чоғида EgyptAir авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти 19 май куни Ўрта Ер денгизи устидалигида радарлардан ғойиб бўлган эди. Кейинчалик унинг Грецияга тегишли ороллардан бири яқинида, Миср қирғоқларидан чамаси 250 км шимолда ҳалокатга учрагани тасдиқланди. Унинг бортида 66 киши бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган деб ҳисобланди.

Бундан олдинроқ, бу рейс хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилган бўлгани, унинг бортида махсус хизматнинг одатдагидек 2 нафар вакили эмас, 3 нафар вакили учгани маълум бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар