21 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финали доирасида 6та жуфтлик ўртасида жавоб учрашувлари ўтказилди. Бу учрашувлар натижаларига кўра турнирнинг чорак финалига йўлланма олган 6 жамоа номи маълум бўлди. Эндиликда, «Қўқон—1912», «Андижон», «Металлург», «Машъал», «Бунёдкор» ва «Насаф» клублари мамлакат кубогини қўлга киритиш учун курашни давом эттиради.

Нимчорак финалнинг Тошкент дербиси мақомидаги баҳсида «Обод» кубокнинг амалдаги финалчиси «Бунёдкор»га имкониятни бой бериб қўйди. «Қалдирғочлар» бир ҳафта олдин ўтказилган биринчи учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этганди, иккинчи учрашувдаги 2:1 ҳисобидаги ғалаба жамоани кейинги босқичга олиб чиқди.

Тошкент вилояти дербисида эса «Олмалиқ» Бекободнинг «Металлург» клубидан ҳар икки учрашувда ҳам енгилди. Шунингдек, Қаршининг «Насаф» клуби ҳам нимчорак финалнинг ҳар икки ўйинида зафар қучиб, «Нефтчи»ни мусобақадан чиқариб юборди.

«Бухоро ва «Пахтакор» клублари иштирокидаги беллашув 22 май куни бўлиб ўтади, «Локомотив»нинг «ЎзДонгЖу» билан ўйини 8 июнь кунига белгиланган.

Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал. Жавоб ўйинлари
21 май, шанба

«Қўқон—1912» — «Навбаҳор» 1:1
Голлар: Олександр Пишур, 11 (0:1). Носир Отақўзиев, 17 (1:1).
Дастлабки учрашув: 1:0

«Андижон» — «Қизилқум» 3:1
Голлар: Исломбек Исоқжонов, 25 (1:0). Самандар Шодмонов, 29 (1:1). Иброҳим Раҳимов, 69 (2:1). Бобур Акбаров, 79 (3:1).
Дастлабки учрашув: 2:2

«Олмалиқ» — «Металлург» 2:3
Голлар: Эргаш Исмоилов, 9 (0:1). Аюбхон Нўъмонов, 26 (0:2). Ярослав Мартинюк, 33 (1:2). Фарҳод Тожиев, 40 (2:2). Жасур Ҳакимов, 79 (2:3).
Дастлабки учрашув: 0:1

«Бунёдкор» — «Обод» 2:1
Голлар: Шаҳзод Нурматов, 11 (1:0). Акром Комилов, 41-авт (1:1). Сато Минори, 48 (2:1).
Дастлабки учрашув: 2:2

«Сўғдиёна» — «Машъал» 0:1
Гол: Шаҳбоз Эркинов, 17 (0:1).
Дастлабки учрашув: 1:1

«Насаф» — «Нефтчи» 1:0
Гол: Бобур Абдухолиқов, 62 (1:0).
Дастлабки учрашув: 4:1

22 май, якшанба
«Бухоро» — «Пахтакор»
Дастлабки учрашув: 1:0

8 июнь, чоршанба
«Локомотив» — «ЎзДонгЖу»
Дастлабки учрашув: 4:1