Профессионал парашютчилар Ван Десон, Хе Ефен ва Ки Яао дунёдаги илк космик парашютни намойиш этишди. Унинг тақдимоти, ХХР пойтахти Пекинда бўлиб ўтган. Намойишда таъкидланганидек, яқин орада космосга саёҳат қилиш имкониятлари кенгаяди. Гап шундаки, JHY Space Technology Co. Ltd парашютчилар учун илк фазовий костюмни ишлаб чиққан

Компания яқин вақтларда бир қатор синовлар ўтказади, шундан сўнг, кўнггиллилар танланади. Юқорида исми-шарифи келтирилганлар янги маҳсулотни синаб кўрувчи илк 3 фазогир бўлишади. 

Улар стратосферага, махсус ишлаб чиқилган ҳаво шарида чиқишади, Ерга эса, парашют ёрдамида қайтишади. Фазовий парашютчилар учун махсус ишлаб чиқилган костюм радар, тасвирларни узатиш тизими ва кузатиш ва жой танлашда ёрдам берувчи махсус датчиклар билан жиҳозланган. 

JHY Space Technology компанияси раҳбари Цзян Фаннинг айтишича, кўплаб техник экспертлар, бу каби парвозларни тижорат мақсадларида амалга ошириш ғоясини маъқуллашган. Чунки, ҳаво шарлари ва парашютчилар учун скафандрлар ишлаб чиқиш ХКСга амалга ошириладиган тижорат парвозларидан сезиларли арзонга тушади. 

Шунга қарамай, гарчи мамлакатда космосга парвоз қилишни истовчилар кўплаб топилсада, Фаннинг айтишича, фазога парвоз қилувчи парашютчи сайёҳ, фазогирлар учун белгиланган талаб ва меъёрларга жавоб бериши керак.