70 ёшли руминиялик мутахассис Мирча Луческу «Зенит» бош мураббийига айланишга рози бўлган.

Hurriyet нашрининг манбаси тасдиқлашича, бугун мураббий Санкт-Петербургга борган ва жамоанинг инфратузилмаси ҳамда келгусидаги режалари билан танишган, якунда у жамоа раҳбарияти таклифини қабул қилган.

У билан 3 йиллик шартнома тузилади ва унинг маоши миқдори йилига 5 млн еврони ташкил этади.

«Зенит»нинг ҳозирги бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш февраль ойидаёқ шартномасини узайтирмаслиги, ёзда Россияни тарк этишини эълон қилганди.

Кейинги вақт давомида питерликлар раҳбарияти Мануэль Пеллегрини ва Фабио Капелло каби мураббийлар билан ҳам музокаралар ўтказди.

22 май куни эса Мирча Луческу 10 йиллик фаолиятидан кейин "Шахтёр" бош мураббийлигидан кетди ва айнан у "Зенит" бош мураббийига айланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.