Тошкентдаги йирик меҳмонхоналардан бирида ўтказилган қабулда давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, элчихона раҳбарлари ва Ўзбекистондан аккредитациядан ўтган бошқа хорижий вакиллар, шунингдек, ОАВ ҳамда Озарбайжон диаспораси вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон ҳукумати номидан бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов қатнашди.

Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусен Гулиев мамлакат БМТ аъзоси,  Бетарафлик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида жаҳонда ўз ўрнига эга эканлигини алоҳида таъкидлади.

Гулиев Озарбайжон ва Ўзбекистон муносабатларига тўхталар экан, ўзаро ҳамкорлик динамик кўринишда, самарали ва  стратегик тамойилларга асосланган ҳолда давом этаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбир доирасида икки томон ҳамкорлигини изчили ёритиб бораётган ўзбекистонлик журналист ва таржимонлар қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.