«Локомотив» «Ал-Ҳилол»ни енгиб, ОЧЛнинг чорак финалига чиқди

Спорт 24 Май 2016 8008

Бугун, 24 май куни ОЧЛ нимчорак финали доирасида Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида «Локомотив» жамоаси Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасини қабул қилди.

Бир ҳафта аввал Саудия Арабистонида бўлиб ўтган баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган эди. Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланган баҳсда мезбонлар тўла устунлик қилишди ва жамоа чорак финалга йўл олди.

Аввалига ўйиннинг 26-дақиқасида тошкентликлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очди. 56-дақиқада эса мезбонларнинг яна бир ҳимоячиси Шерзод Файзиев ҳисобдаги устунликни оширди - 2:0.

Ўйиннинг охирги қисмида, 88-дақиқада австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс саудияликлар ҳужумчиси Аилтон жарима майдонида йиқилгач, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Муҳаммад ал-Шулҳуб жаримани аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди, лекин қолган вақт ичида тошкентликлар жамоаси ғалабани сақлаб қолди.

Шу тариқа, «Локомотив» ўз тарихида илк марта ОЧЛнинг чорак финалида ўйнайди.

Турнирнинг биринчи чорак финалчиси бироз олдинроқ маълум бўлганди. Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» жамоаси ўз майдонида Австралиянинг «Мельбурн Виктори» клубини икки учрашув натижасига кўра ортда қолдириб (1:1, 2:1) турнирни давом эттирганди.

Осиё Чемпионлар Лигаси—2016
Нимчорак финал, жавоб учрашуви
24 май, сешанба

«Локомотив» (Ўзбекистон) — «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) 2:1 (1:0)

Голлар: Ислом Тўхтахўжаев (26), Шерзод Файзиев (55) — Муҳаммад ал-Шалҳуб (89-пенальти).
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (32), Санжар Шоаҳмедов (54) — Наваф ал-Обид (22), Салмон ал-Фараж (52), Муҳаммад Жаҳфалий (74), Ёсир ал-Шаҳроний (90+2).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Шерзод Файзиев, Кахи Махарадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Темур Кападзе, Икром Алибоев (Марат Бикмаев, 70), Олег Зотеев (Сардор Мирзаев, 76), Санжар Шоаҳмедов (Сергей Прохоров, 85), Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдухолиқов.

«Ал-Ҳилол»: Фаҳад аз-Зунайян, Абдуллоҳ аз-Зорий (Холид ал-Каъбий, 74), Дигао, Муҳаммад Жаҳфалий, Ёсир ал-Шаҳроний, Салмон ал-Фараж, Сауд Каририй, Наваф ал-Обид (Муҳамма ал-Шалҳуб, 46), Карлос Эдуардо (Ёсир ал-Қаҳтоний, 80), Салим ад-Доусарий, Аилтон.

Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия).

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23592 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38596 Lifestyle
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 298 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 1729 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 740 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 594 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 639 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 364 Спорт
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
10:08 2671 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар