«Зенит» руминиялик мутахассис Мирчи Луческуни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди. Ушбу мутахассис билан келишув 2 йил муддатга тузилган ва бу келишув кейинчалик яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.

«Зенит» Мирчу Луческуни Санкт-Петербургда кўришдан мамнун, энди янги мураббий билан ғалабалар сари! Bun venit, Mister!» — дейилади питерликлар жамоаси расмий сайтидаги хабарда.

2004 йилдан 2016 йилгача Украинанинг «Шахтёр» жамоасида ишлаган Луческу 22 май куни бу жамоани тарк этганди. У донецкликлар жамоаси билан ички чемпионатда 8 марта ғолиб чиққан, 6 марта Украина Кубогида ғалаба қозонган, 7 марта Суперкубокка эга бўлган ва бир марта УЕФА Кубогида зафар қучган.