«Манчестер Юнайтед» ўз расмий сайтида бош мураббий Луи ван Гаалнинг жамоани тарк этганини тасдиқлади.

Луи ва унинг мураббийлар штабига икки йиллик меҳнат учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мутахассис фаолиятининг энг юқори чўққиси Англия кубогининг 12-марта қўлга киритилиши бўлди. 

Ўтган вақт давомида Луи бу ерда профессионал тарзда иш олиб борди. У жамоани тарк этмоқда, аммо бизга ўзи юзага олиб чиққан бир неча ёш иқтидорли футболчиларни қолдирмоқда. 

Клуб унга келажакда энг яхши тилакларни билдиради», – дея баёнот берди «МЮ» вице-президенти Эд Вудворд.

Жамоа расмий сайти хабарида ван Гаалнинг ўрнида ишлайдиган янги мураббийнинг номи яқин вақт ичида эълон қилиниши ҳақида хабар берилган.