23 май куни ШҲТ аъзолари бўлган давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Тошкент шаҳрида учрашди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда ишчи сафари билан бўлиб тургани ҳақида ёзган.

"Сергей Лавров бошчилигидаги делегация ШҲТ доирасидаги учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга етиб борди. 24 май куни вазирлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади", деб ёзган Захарова.

Ташқи ишлар вазирлари ишчи кечлик вақтида музокаралар ўтказишган.

"Тузалган дастурхон шарқона бозорни эслатади, ширадор ва ранг-баранг", дея қайд этган матубот хизмати вакили.

ШҲТ ТИВ раҳбарлари ўртасидаги асосий учрашув 24 май кунига белгиланган. Унда Хитой, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, ташкилот бош котиби Рашид Алимов ҳамда ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси раҳбари Евгений Сисоев иштирок этади.