АҚШ адлия вазирлиги Хиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби бўлганда унинг шахсий электрон почтаси серверини бузиб кирган руминиялик хакер ўзининг бу жиноятлардаги айбини тан олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Guccifer тахаллусидан фойдаланган Марсель Лазар айбини Виржиния штатидаги Александрия округ суди йиғилишида тан олди.

Таъкидланишича, хакерга ҳукмнинг чиқарилиши 2016 йил 1 сентябрга белгиланган.

Аввалроқ руминиялик хакер Клинтоннинг почтасини бир неча маротаба бузиб кирганини айтганди.